“Ўзбекнефтгаз” АЖ Жаҳон банки томонидан жалб қилинган консалтинг консорциуми компаниялари Бошқарув Қўмитаси йиғилишида иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари Жаҳон банки томонидан жалб қилинган консалтинг консорциуми компаниялари иштирокида “Газ секторини модернизация қилиш” лойиҳаси Бошқарув қўмитасининг видеоконференция форматида ўтказилган йиғилишида иштирок этди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳукумати шаффоф ва рақобатга асосланган табиий газ бозорини шакллантириш, ташиш, қайта ишлаш корхоналари учун регулятор яратиш, газ саноатидаги давлат компанияларининг табиий газ ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва етказиб беришнинг самарали операторларига айлантиришни режалаштирмоқда.

Учрашув давомида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун инвестициявий хатарларни минималлаштиришни назарда тутувчи ҳамда молиявий барқарорликни таъминлашга имкон берувчи бизнес моделни яратиш истиқболлари муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|