“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғиси биржа савдолари орқали нархланмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ–4664-сон қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

Хусусан, ўтган ҳафтанинг душанба-жума кунлари, яъни 21 – 25 июнда 1 баррель Brent нефтининг ўртача котировкаси – 74,83 долларни, бунда минимал кўрсаткич – 73,38 долларни, максимал кўрсаткич – 75,87 долларни ташкил этди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Иқтисод ва режалаштириш департаментининг маълумотига кўра, мазкур котировкалардан келиб чиқиб, ушбу даврда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан биржа савдоларига қўйилган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисининг шаклланган бошланғич нархлари (1 тоннаси учун) қуйидагиларни ташкил этди:

Автомобиль бензини

Аи-80 маркали – ўртача 6 889,1 минг сўм (минимал – 6 804,4 минг сўм, максимал – 6 951,8 минг сўм);

Аи-91 маркали – ўртача 8 046,1 минг сўм (минимал – 7 945,0 минг сўм, максимал – 8 121,0 минг сўм);

Аи-92 маркали – ўртача 8 200,6 минг сўм (минимал – 8 097,5 минг сўм, максимал – 8 276,9 минг сўм);

Аи-95 маркали – ўртача 9 290,7 минг сўм (минимал – 9 171,0 минг сўм, максимал – 9 379,2 минг сўм);

Дизель ёқилғиси

ЭКО маркали – ўртача 9 587,2 минг сўм (минимал – 9 459,4 минг сўм, максимал – 9 681,8 минг сўм);

Евро-4 маркали – ўртача 9 749,4 минг сўм (минимал – 9 621,6 минг сўм, максимал – 9 844,0 минг сўм);

Евро-5 маркали – ўртача 9 953,6 минг сўм (минимал – 9 821,9 минг сўм, максимал – 10 051,1 минг сўм).

Шуни айтиш лозимки, бозор тамойилларига ўтиш юзасидан қабул қилинган қатор қарорлар ўз самарасини кўрсатмоқда ҳамда Республикада бензин ва дизель тақчиллиги муаммоси хал этилишига ва ички бозорни тайёр нефть маҳсулотлари билан таъминлашга эришилди.

Амалга оширилган ислохотлар натижасида, Республикамизда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ дан ташқари биржа савдоларида 10 дан ортиқ сотувчилар автобензин маҳсулотини таклиф этмоқда.

Ҳозирда Республикадаги АЁҚШларда маҳаллий нефть маҳсулотлари билан бир қаторда импорт қилинаётган бензинларнинг ички бозорда реализацияси кузатилмоқда.

Шу билан бирга изоҳ сифатида шуни маълум қилиш мумкинки, АЁҚШларда автомобиль ва дизель ёқилғисининг чакана нархи эркин шаклланиб, унга харид нархи, АЁҚШ нинг сотиш билан боғлиқ харажатлари ва ички эҳтиёжларини қондирадиган даражада фойдаси ҳамда амалдаги қонунчиликда кўрсатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар таъсир кўрсатади.

Ҳозирги кунда, Республикамиздаги АЁҚШ ларда 1 литр Аи-80-маркали автобензин 5 700-6 000 сўм нархларда сотилмоқда (масалан UNG Petro/Poytaxt Oil – 5900 сўм, Mustang, Intran Servis – 6 000 сўм).

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|