“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Нефтчилар” маданият саройида концерт дастури бўлиб ўтди.

Тантанали байрамга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг барча бўлинмалари ва маъмуриятининг хотин-қизлари иштирок этишди.

Директор ўринбосари Нурали Примов мўътабар аёлларимизга “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Завод раҳбарияти табрикномаларини ўқиб эшиттирди ва уларнинг номидан табриклаб, аёллар доимо эътиборда бўлишлари ҳамда улар учун барча шароитлар яратилишини таъкидлаб ўтди.

Ўзининг қутлов нутқида корхона ишини аёлларсиз тасаввур қилиб бўлмаслиги ва улар тинимсиз меҳнатсеварлик, чинакам маҳорат намунаси эканлигини билдирди.

Заводнинг Маданият саройи ижодий жамоалари томонидан байрам концерти намойиш этилди.

Концерт иштирокчилари томонидан аёлларга совға сифатида кўплаб ёрқин ва ранг-баранг чиқишлар тайёрланди.

Байрам дастури заводнинг барча ходималарига хушкайфият бағишлади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ходималари учун концерт дастури ажойиб совға бўлгани шубҳасиздир.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|