“Ўзбекнефтгаз: “Honeywell UOP” биргаликда чизиқли алкил бензол ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ–4992 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшриғи билан газкимё соҳасини ривожлантириш ҳамда мавжуд хомашёлар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича истиқболли лойиҳалар белгиланган бўлиб, уларни қисқа муддатларда ишга тушириш мақсад қилиб олинган.

Жорий йилда ишга тушиш кутилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводи хомашёси асосида “Синтетик кир ювиш воситаси учун алкил бензол ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳаси истиқболли юқори иқтисодий самарадорликка эга лойиҳа саналади. Лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш бўйича бир қатор технология лицензиарлари ўз қизиқишларини билдирган бўлиб, улар орасида АҚШнинг нефть ва газ соҳасидаги номдор “Honeywell UOP” компанияси ҳам бор.

Мазкур АҚШ компанияси билан видеоконференц алоқа орқали ўтказилган музокара ўзаро ҳамкорликда “Синтетик кир ювиш воситаси учун алкил бензол ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқишга қаратилди.

Лойиҳа доирасида технологияни ишга тушириш учун технологик лицензия, базавий лойиҳалаш конфигурациялари, технологик қурилмалар ва катализаторлар етказиб бериш, ишчи персонал малакаларини ошириш ҳамда лойиҳани молиялаштириш муҳокама қилинди.

Мутахассислар томонидан айтиб ўтилган таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилиб, музокараларнинг кейинги босқичларида якуний хулосалар қилишга келишиб олинди.

Мунозара якунида “Honeywell UOP” мутахассислари ишга тушадиган “Uzbekneftegaz GTL” заводи қувватлари янги газкимё лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини яратишини ҳамда Евроосиё минтақасида Ўзбекистон Республикасининг ёқилғи-энергетика ва газкимё соҳасидаги мавқеини юксалтиришини эътироф этишди.

Эслатиб ўтамиз, “Honeywell UOP” компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган 20дан ортиқ лойиҳаларда технология лицензиари ва технологик қурилмаларнинг пудратчиси сифатида иштирок этган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|