“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станцияларидаги профилактика ишлари “Мотор Сич” компанияси мутахассислари томонидан олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” ва “Алан” сиқув компрессор станцияларининг 2-навбатидаги газ ҳайдаш агрегатларида Украинанинг “Мотор Сич” АЖ заводида ишлаб чиқилган “АИ-336-2-8” русумли газ турбинали двигателлар ишлатилиб келинмоқда.

Ушбу сиқув компрессор станциялари жорий йилнинг март ойида ишга туширилган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Enter Engineering Pte. Ltd.” компанияси ўртасидаги шартномага асосан, сиқув компрессор станцияларидаги техник параметрлар кузатуви, регламент ва профилактика ишлари икки йил мобайнида ишлаб чиқарувчи завод томонидан амалга оширилади.

Айни пайтда “Мотор Сич” компанияси мутахассислари бошчилигида сиқув компрессор станцияларининг 2-навбатидаги газ турбинали двигателларнинг ички қисми махсус ювиш воситаси ёрдамида юмшатилган сув билан ювилиб, ҳаво, ёқилғи ва мой фильтрлари тўлиқ алмаштирилди. Барча асосий ва ёрдамчи ускуналари тўлиқ текширилиб, носоз асбоб-ускуналари янгисига алмаштириш ишлари назорат қилинмоқда.

Ушбу сиқув компрессор станцияларнинг асосий вазифаси, конлардаги қудуқлардан паст босимли табиий газларни қабул қилиб, юқори босимга кўтариб, 1-навбатдаги сиқув компрессор станцияларга етказиб беради.

Шунингдек, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида белгиланган табиий газ қазиб чиқариш кўрсатгичларини бажариш учун, жумладан, “Зеварда” сиқув компрессор станциясининг 2-навбати суткасида 8 миллион куб метр ва “Алан” сиқув компрессор станциясининг 2-навбати суткасида 7 миллион кубометр табиий газларни 1-навбатдаги сиқув компрессор станцияларга етказиб беради.

“Мотор Сич” АЖдан келган мутахассислар билан биргаликда ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида газ ҳайдаш агрегатларини узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

Маълумот учун: “Зеварда”ва “Алан” сиқув компрессор станцияларининг 2-навбати Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган. Станцияларда 4 та газ ҳайдаш агрегат мавжуд бўлиб, лойиҳа бўйича 4 та агрегат ҳам ишлаб туриши ҳамда йилига 6,8 млрд метр куб табиий газни ҳайдаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|