“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган суюлтирилган углеводород газини қўллаш турлари ва афзалликлари нималардан иборат?

Бош саҳифа Русский

Жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган углеводород гази ишлаб чиқарилади.

Қуйида заводда ишлаб чиқариладиган суюлтирилган углеводород газини қўллаш турлари ва афзалликларига тўталмоқчимиз.

Суюлтирилган углеводород гази босим остида ҳосил бўлган пропан ва бутан аралашмаси бўлган ёқилғидир. Ишлаб чиқариш жараёнида кластер ўзгариб, газ суюқ ҳолатга ўтади, бунда уни ҳажми қисқариб, ташиш ва тақсимлаш жараёнлари осонлашади.

Иқтисодий ва экологик жиҳатдан суюлтирилган углеводород гази бензин ва дизель ёқилғисидан устунликка эга, шунинг учун турли саноатларда кенг қўлланилади.

Шунингдек, у мамлакатнинг энг чекка бурчакларига етказишда қулай ёқилғи бўлиб,, миллионлаб одамларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам беради ва минтақанинг ривожланишига қўшимча туртки бўлади. Барча қишлоқ ёки чекка ҳудудлар қувур орқали етказиб бериладиган табиий газдан фойдалана олмаслигини инобатга олсак, суюлтирилган газ бу ҳудудлар учун идеал энергия манбаи ҳисобланади.

Суюлтирилган газни сотиш учун катта қувур инфратузилмасига эҳтиёж бўлмайди. Кўп ҳолларда бу ёқилги узоқ қишлоқ ёки баланд тоғларда жойлашган аҳоли пунктларига етиб бориш учун зарур бўлган биттаю битта ёқилғи манбаи ҳисобланади ва фавқулодда вазиятларда омон қолиш учун унинг ўрни бебаҳо бўлиши мумкин.

Овқат тайёрлаш, транспорт, иситиш тизими ёки саноатда қўлланилганда, биомасса, мазут ва, кўпгина мамлакатларда – электр энергияси билан таққослаганда, суюлтирилган углеводород гази CО2 чиқиндиларини камайтирувчи экологик ёқилғидир.

Уйни иситиш вақтида суюлтирилган углеводород гази истеъмолчиларга сезиларли даражада углерод изини камайтиришга ёрдам беради. Европада уйларни мазут билан иситишга қараганда суюлтирилган углеводород гази чиқиндиларини 15 фоизга камайтиради.

Бундан ташқари, суюлтирилган углеводород гази дунёнинг кўплаб ҳудудларида овқат пишириш учун фойдаланадиган энг кам углерод чиқиндиларини ҳосил қилувчи ёқилғи манбаларидан бири ҳисобланади. Масалан, Ҳиндистонда суюлтирилган углеводород гази электр змеевикли пишириш панеллари ва керосинли печларга нисбатан тегишли равишда 60 фоиз ва 19 фоиз кам чиқинди газларини, шунингдек , биомассали печларга нисбатан 50 фоиз кам чиқинди чиқаради.

Транспорт ёқилғиси сифатида ишлатилганда суюлтирилган газ ёниш жараёнида бошқа углеводород ёқилғиларига нисбатан 10-12 фоиз кам CО2 чиқаради.

Материал Суюлтирилган углеводород гази жаҳон ассоциацияси маълумотлари асосида тайёрланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|