December 10, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” табиий газ қазиб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари конлардаги геологик излов-қидирув ишлари, газ қудуқларини бурғилаш, капитал таъмирлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, уларнинг самарадорлиги, амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳолатини ўрганиш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда бўлди.

Таъкидлаш керакки, Шўртан бошқармаси томонидан табиий газ қазиб олиш бўйича белгиланган режа бажариб келинмоқда, шу билан бирга йил якуни билан ўсиш суръатини бажариш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган бўлиб, 8 та қудуқни бурғилаш, 6 та қудуқларда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Бошқарув раиси белгиланган режани бажариш йўлида меҳнат қилаётган Бошқарма жамоасининг машаққатли меҳнатини эътироф этган ҳолда, белгиланган режани бажариб келишаётгани учун уларга ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда янада яхшироқ натижага эришиш учун барча қурилмаларни барқарор ишлаши, қурилмаларини модернизация қилиш лойиҳаларини якунлаш кераклигини таъкидлади.

Энг асосийси эса, Шўртан бошқармаси йил якуни билан 9,0 млрд куб метр, шундан декабрь ойида - 775,9 млн куб метр табиий газ қазиб чиқариш шарт эканлиги белгиланди.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2021-2022 йил қиш мавсумида Республикамиз аҳолисига мунтазам табиий ва суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлаш ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида углеводород хомашёси захираларини ўстириш, қазиб чиқаришни кўпайтириш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда.

Бу борада Давлат геология қўмитаси билан ҳамкорликда истиқболли, янги майдонларни аниқлаш мақсадида “3D” сейсмик-қидирув ишларини биргаликда амалга оширишга келишиб олинган бўлиб, айнан бу борада Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги ишлар ҳолати таҳлилий ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида эса, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда энг аввало ишчи-ходимларга эътибор қаратиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш ҳамда вахта режимида узлуксиз ишлашларини таъминлаш мақсадида вагон-уйларда яшаш, овқатланиш шароитларини янада яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Ишнинг сифатли ташкил этилиши ҳамда чора-тадбирларнинг белгиланган муддатда бажарилишини муҳокама қилиш учун, Бошқарув раиси бошчилигида, “Ишчи гуруҳ” аъзолари, департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида Бошқармадаги Штабда тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда муҳим масалалар ечими ўрганилиб, жумладан, сейсмик тадқиқотларни самарали амалга ошириш, унинг натижасида нефть ва газга истиқболли янги майдонларни аниқлаш, янги конлар очилишига замин яратиш, мавжуд конларни қўшимча ўзлаштиришга тайёрлаш учун аниқланган майдонларда бурғилаш ишларини олиб бориш бўйича бир тўхтамга келинди.

Углеводородларнинг янги захираларини ўстириш ҳамда ишга туширилиши режалаштирилаётган “GTL” заводини хомашё базасини билан таъминланиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Шўртан регионидаги конлар, хусусан “Шўртан” кони “Шўртан газ кимё мажмуаси” ва ушбу комплекс базасида янгидан ишга туширилаётган “GTL” заводининг ҳам хомашё базаси ҳисобланади. Шу сабаб, нефт-газ захираларини ўстириш мақсадида бурғилаш ишлари бошланган “Шўртан” кони “Терриген-1” излов-қидирув қудуғидаги ишлар билан яқиндан танишиб чиқилди.

Углеводородлар захираларини кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган Дастур асосида 2021 йилнинг ўтган даврида “Шўртан” конида “3D” сейсмика-геофизика ишлари амалга оширилиб, олинган натижалар таҳлили асосида ушбу “Терриген-1” қудуғини бурғилаш ишлари бошланиши бўйича қарор қабул қилган эди.

Бурғилаш майдонидаги иш жараёни ўрганилиб, бурғилаш қудуғи дастгоҳини бир ҳафта муддатда монтаж қилиш зарурлиги аниқланди ҳамда Бошқарув раиси томонидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва 2022 йилда ҳам бурғилаш ишларини давом эттириш, қудуқларни ишга тушириш бўйича тегишли департамент бошлиқлари, пудратчи ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан совуқ кунлар бошланиши арафасида турганимиз таъкидланиб, конларда бурғилаш, табиий газ қазиб чиқариш ишларида қатнашаётган ишчи-ходимларнинг белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойафзаллар билан таъминланиши кераклиги қайд этилди.

Ўрганиш давомида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан табиий газ қазиб чиқариш борасида белгиланган режани ортиғи билан бажарилиши, бу борада ишлаб чиқилган чора-тадбирларни камчиликларсиз амалга ошириш учун бурғилаш, таъмирлаш ва технологик объектларни қуриш, зарур материал-техник ресурслар билан таъминлашда зарур чораларни кўриш лозимлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзоларининг Қашқадарё вилоятидаги табиий газ қазиб ва қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш ишлари давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|