“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоасига

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида фаолият олиб бораётган барчани 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан муборакбод этаман.

Айни пайтда Бош қомусимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида “Ўзбекнефтгаз” АЖда ҳам кўп ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олганмиз.

Ишонаманки, ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилиб Конституциямизда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқларини таъминлашга эришамиз.

Мен шу фурсатдан фойдаланиб “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган, юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган ҳаммани қутлуғ байрами билан самимий табриклайман.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик ва хотиржамлик, файзу баракот ҳамда бахту омад тилайман.

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев