“Иннопром: Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро кўргазмада “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилган 80 турдан ортиқ маҳсулотлар намойиш этилади

Бош саҳифа Русский

Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуасининг павильонларида жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари “Иннопром: Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида берилган топшириқларга асосан ўтказилаётган ушбу тадбир Россия компаниялари учун Ўзбекистон Республикаси бозорига киришга мўлжалланган майдон вазифасини ўтайди.

Кўргазмада транспорт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, йўл-қурилиш машинасозлиги, металлургия, кимё, фармацевтика, тоғ-кон саноати, ёқилғи-энергетика комплекси ва автоматлаштиришнинг энг машҳур маҳсулотлари ва хизматлари намойиш этилади.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган 80 турдан ортиқ маҳсулотлар намойиш этилади. Жумладан, “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК МЧЖнинг полиэтилен, полипропилен гранулалари маҳсулотлари, Шўртан газ кимё мажмуасининг полиэтилен, олтингугурт гранулалари, полиэтилен қувурлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқа пластик маҳсулотлари, “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг ёқилғи маҳсулотлари иштирокчилар ҳукмига ҳавола этилади.

Шунингдек, кўргазма доирасида бир қатор хорижий компания вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|