“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларидаги ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича синовдан ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти, бошқарма мутахассислари ҳамда вилоят ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан йўл-транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 16-17 август кунлари ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари текширилган эди.

Жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида ишлаб чиқариш зарурияти туфайли қатнаша олмаган ҳайдовчилар учун синов имтиҳонлари ташкил этилди.

Синов имтиҳонлари икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда иштирокчи ҳайдовчилардан шаблон олинса, иккинчи босқичи суҳбат тарзида ўтказилди. Синовдан ўтмаган ҳайдовчиларга нисбатан ишчи гуруҳ томонидан хулосалар чиқарилади ва тегишли чоралар кўрилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|