“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ тизимида фаолият юритаётган геологларнинг малакаси оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПК–5083-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат геология қўмитаси ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга ошириладиган нефт ва газ майдонлари ҳамда конларида геология-қидирув ишларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида геология йўналишида фаолият юритаётган мутахассисларнинг Геология фанлари университетида билим ва кўникмаларини ошириш белгиланган.

Ушбу қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Геология фанлари университети билан таълим ва тадқиқот соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида имзоланган англашув Меморандуми ҳам ана шулар жумласидандир.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибидаги корхоналарда фаолият кўрсатаётган ҳамда бошқарув аппаратидаги 30 нафар ходимларни Геология фанлари университи қошидаги “Геология тармоғи ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш института” ДК томонидан ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этишмоқда.

Ўқув курсларига Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг геология ва кончилик иши факультети профессорлари, “ИГИРНИГМ” ДМнинг профессор ҳамда илмий ходимлари жалб этилган.

Ушбу махсус курслардан кўзланган асосий мақсад, назарий билимларни мустаҳкамлаш ва ишлаб чиқариш амалиёти билан узвий, уйғунлаштирган ҳолда ишларни ташкил этишдан иборатдир.

2021 йилнинг якунига қадар яна 100 нафардан зиёд соҳа ходимлари ушбу соҳада малакасини ошириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|