“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари 500 минг тоннадан ортиқ бўлган қиймати 9 млн долларлик олтингугурт маҳсулоти сотилди (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

Пандемия даврида кўп мамлакатларнинг чегаралари ёпилиб қолиши сабабли дунё бозорида товар айирбошлаш кескин тушиб кетди, натижада дунёдаги деярли барча давлатлар иқтисодиётига коронавирус пандемияси жиддий таъсир кўрсатди. Пандемия Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатди, аммо уни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан тезкор қабул қилинган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти дунёнинг аксарият мамлакатлари иқтисодиётига қараганда анча кам зарар кўрди.

Пандемия даврида “Ўзбекнефгаз” АЖ олиб борилган чоралар сабабли, тизимдаги бошқарма ва корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар экспорти масаласида ҳам қониқарли натижаларга эришилмоқда. Жумладан, “Муборак” газни қайта ишлаш заводида (Муборак ГҚИЗ) ноликвид бўлиб қолган олтингугурт маҳсулотини бугунги кунда сотиш ишлари юқори даражада амалга оширилаётганлигиини алоҳида такидлаб ўтиш мумкин.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига келиб, биржа савдолари орқали ички ва ташқи бозорга жами 500 минг тоннадан ортиқ олтингугурт маҳсулоти сотилган бўлиб, унинг қиймати 9,0 млн долларга боради.

Бундай ижобий натижаларга эришиш учун, олтингугурт маҳсулотини сотишда авваллари қўлланилмаган усулдан фойдаланиш эвазига эришилмоқда. Масалан, олтингугуртни истеъмолчиларга етказиб бериш шартлари ўзгартирилиб EXW ва DAP каби шартлар асосида сотиш жорий қилинди.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан экспортёр корхоналар учун берилган имтиёзлардан кенг фойдаланилмоқда. Яъни, “Муборак НҚИЗ”дан олтингугуртни темир йўл транспорти орқали республика чегарасигача ташиб бериш хизматлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан белгиланган тарифларга нисбатан 50 фоиз чегирма билан амалга оширилмоқда.

Олтингугурт маҳсулотини бозорда самарали сотилиши йўлга қўйилган даврдан бошлаб, жорий йилнинг 1 май ҳолатига келиб жами 215,0 минг тоннаси истеъмолчиларга ўрнатилган тартибда юклаб берилди, шундан 101,5 минг тоннаси апрель ойида юкланди. Кейинги ойларда ҳам олтингугуртни юклаш жараёнини юқори темпларда ташкиллаштирилиши режалаштрилган.

Олтингугурт юклаш жараёнини бундай юқори темпларга олиб чиқиш учун зарур ишлар амалга оширилди. “Муборак НҚИЗ”ди раҳбарияти томонидан олтингугурт маҳсулотини юклаш жараёнини 2 сменада 24 соат давомида ишлаш режимини ташкил қилиш билан биргаликда, юклаш жараёнида иштирок этаётган 100 дан ортиқ ишчи-ҳодимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилди. Жумладан, ишчилар учун тушлик, кечки овқат ҳамда маҳсус кийим-кечаклар билан таъминланганлиги билан бирга, олтингугуртни юклаш майдончаларида 20 дан ортиқ махсус техникаларни кечаси ва кундузги сменаларда тўхтовсиз ишлашлари таъминланган.

Олтингугуртни темир йўл вагонларига юклаш учун барча жараёнлар конвеер усулида олиб борилмоқда, темир йўл вагонларни қабул қилиб олиш жараёни, вагонларни тозалаш ва ювиш жараёни, вагонларни махсус қоплар (лайнерлар) билан тўшаш жараёни, юклаш жараёни, юкланган юкларни қадоқлаш жараёни, юклаб қадоқланган вагонларни тароздан ўтказиш жараёнлари, юкларни тўхтовсиз Биг-бег қопларига қоплаб вагонларга юклаш жараёнлари конвер усулида амалга оширилмоқда.

Юқорида келтирилган барча жараёнларда, “Муборак НҚИЗ”нинг 5-сонли ва 17-сонли цехларининг ишчи-ходимлари билан бирга Тижорат департаментининг ходдимларини кечаю кундуз тинимсиз меҳнат қилаётганликлари алоҳида таъкидлаб ўтса бўлади.

Олтингугурт асосан Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Россия, Швейцария, Эрон, Африка ва Лотин Америкаси каби мамлакатларга юклаб берилмоқда.

Бу эса, унинг сифат даражаси дунёдаги сифат талабларига жавоб бериш даражасида эканлигидан далолат беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|