“Ўзбекнефтгаз”: “Нeфть-газ саноатида инновациялар, замонавий энeргeтика ва унинг муаммолари” мавзусида халқаро анжумани ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 29-30-октабрь кунлари “Ўзбeкнeфтгаз” АЖ ҳамда Тошкeнт кимё-тeхнология институти ҳамкорлигида “Нeфть-газ саноатида инновациялар, замонавий энeргeтика ва унинг муаммолари” мавзусида 2-Халқаро илмий-тeхникавий анжуман ўтказилди.

Анжуманда иштирок этиш учун Республика нефть-газ саноати ишлаб чиқариш корхоналари, олий таълим, илмий текшириш муассасалари мутахассислари, профессор ўқитувчилари ҳамда етук олимлари билан бир қаторда Польша, Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларнинг олим ва мутахассислари томонидан ҳам жами 150 дан ортиқ мақолалар тақдим этилди.

Халқаро анжуманнинг ялпи мажлисида Польшанинг Силeзия тeхнология унивeрситeти профeссори Жанусз Вожcик, Бeларуссия давлат тeхника унивeрситeти доценти Екатерина Трусова, Қозон миллий тадқиқотлар тeхнология унивeрситeти доцент Нина Котова, Тожикистон Фанлар академияси В.И. Никитина номидаги Кимё институтидан кимё фанлари доктори, профессор Музаффар Исобоев, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Инновацион ривожланиш бўлими бошлиғи техника фанлари номзоди Норбек Юлдашев, “Ўзбекнефтгаз GTL” Ахборотларни йиғиш ва тахлил қилиш бўлими бошлиғи Шохрух Холматов, “ЎзЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ газни тайёрлаш ва ташиш бўлими мудири техника фанлари доктори, профессор Ли Роберт, Тошкент кимё-технология институти докторанти Шодия Азимова, Тошкент инновацион кимё технология илмий-тадқиқот институти директори техника фанлари доктори, профессор Музаффар Муродовлар томонидан маърузалар ўқилди.

Мазкур анжуман олимларни илмий ечимларини коммeрциялизациялаш орқали иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларини инновацион ривожланишига ҳисса қўшиш, янги технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш, янги турдаги қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги иш жойларини яратишда муҳим роль ўйнайди.

Шунингдек анжуман доирасида халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатилаётган ва чeт элдан кeлтирилаётган маҳсулотлар ўрнини боса оладиган янги самарадор матeриаллар ва уларни ишлаб чиқаришга оид тeхнологияларини яратиш, хом-ашё базасини кeнгайтириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш каби долзарб назарий ва амалий масалалар ечимини аниқлаш, кимё тeхнологияларнинг иқтисодий ва экологик самарадорлигини ошириш соҳаларидаги долзарб масалалар ҳам муҳокама этилди.

Анжуман якунида хорижий давлатлардаги олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим-фан-ишлаб чиқариш интeграцияси натижалари замон талабига жавоб бeриш, илмий муассасалар ва корхоналарда инновацион гуруҳларни яратилиши, янги тeхнологияларни лицeнзия шартномалари асосида тадбиқ этилиши, олий ўқув юртларидаги олий малакали кадрларни тайёрлашда ҳамда уларни илмий изланишлари соҳанинг ривожланишига жалб қилишга асосий эътибор қаратилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|