“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида фаолият самарадорлигини янада оширишга доир “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 9 август куни истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда “Ўзбекнефтгаз” Бошқарувига ҳам бир қатор топшириқлар берилди.

Соҳа мутасаддиларига истеъмолчилар манфаатларини юқори қўйиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига табиий газ, суюлтирилган газ ҳамда нефть маҳсулотларини зарур миқдорда етказиб бериш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Белгиланган топшириқ ва вазифалар ҳамда кўрсатмалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида “Йўл харитаси” тузилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни ижросига доир видеоселектор йиғилиш ўтказилди.

Аввало, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш ва 2021 йил якуни билан 34,1 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқаришни таъминлаш, бунда 103,0% ўсиш суръатига эришиш кераклиги энг муҳим вазифа эканлиги таъкидланди.

Бошқарув раиси бу натижага эришиш учун 25 та конда 109 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш шарт эканлиги билдирди.

Бунинг учун эса, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқарма, корхоналарда узлуксиз иш ташкил этиш, Давлат геология қўмитаси, “Ўзбекгеофизика” АЖ, “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ ва бошқа институтлар билан мунтазам ҳамкорлик ўрнатиш муҳим эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, ушбу йиғилишда суюлтирилган газ бўйича муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, 2021 йилда 643 минг тонна ишлаб чиқариш, шундан аҳолига 599 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ва бу борада камчиликларга йўл қўймаслик белгиланди.

Ушбу масалалар бўйича ва кўрсаткичларнинг бажарилиши учун масъул раҳбарлар бириктирилган бўлиб, бажарилмаган натижа учун айнан ана шу раҳбарларнинг жавобгарлиги ўрнатилган.

Йиғилишда Риск-сервис шартномалари асосида конларни таклиф этиш масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилинди ва мазкур йўналишда тажрибага эга бўлган хорижий компаниялар жалб қилинмоқда.

Шунингдек, “ИКС Холдинг” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бизнес жараёнларни автоматлаштириш ва рақамлаштириш лойиҳасини амалга ошириш ишларини жадаллаштириш, ташаббуслар рўйхатини шакллантириш ва келишиш, рақамлаштириш режа-графигини ишлаб чиқиш борасида фикр алмашилди.

Жамиятни трансформация қилиш жараёнида самарага эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланди.

– “Ernst&Young” халқаро аудиторлик компанияси билан ҳамкорликда 2021 йил 6 ойлиги учун молиявий ҳисоботларни халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (IFRS) асосида тайёрлаш;

– Нуфузли хорижий консалтинг компанияларидан бири билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг янгиланган 2030 йилгача ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

– Етакчи халқаро кредит рейтинг “S&P Global Ratings”, “Fitch Ratings” ва “Moody’s Investors Service” агентликларидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро корпоратив кредит рейтингини олиш;

– “RLG International Inc.” консалтинг компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бурғилаш ва қудуқларни мукаммал таъмирлаш ишлари операцион самарадорлигини ошириш лойиҳасини амалга ошириш.

Ўз навбатида, инвестицион лойиҳалар, харидлар, тижорат, ғазначилик, бухгалтерия йўналишларида ҳам бир қанча муаммоли масалаларга аниқлик киритиб олинди ҳамда бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бошқарув раиси дибеторлик қарздорлик масаласи борасида ҳуқуқ тартибот ҳамда суд идоралари билан ҳамкорлик қилиш кераклигини, тизимда талон-тарож, коррупция ҳолатларига мутлоқо йўл қўймаслик, агарда бундай ҳолатлар аниқланганда ўрганишлар ўтказиб, йиғилган ҳужжатларни Прокуратурага тақдим этиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш сўнггида, “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар ижроси бўйича ҳафталик мониторинг ўтказилиши ҳамда натижалар самарадорлигига эришиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|