“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида талабалар ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш ва амалиётни интеграция қилган ҳолда бўлғуси кадрларни тайёрлашда олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда нефть ва газ саноати учун кадрлар етиштириб берувчи олий ўқув муассасалари талабаларининг билимлари корхоналардаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш ишлари фаол давом эттирилмоқда.

Бу борада Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва унда фаолият олиб бораётган устоз ишчи-ходимларнинг тажрибаси катта мактаб вазифасини ўтамоқда.

Қорақалпоқ давлат университетида Нефть ва газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган 4-курс талабалари ҳам ўз амалиётларини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида амалга оширишларига имконият яратилди.

Талабалар билан ўтказилган машғулотлар давомида кўп йиллик тажрибага эга устозлар томонидан бўлажак мутахассисларни нефть ва газни қайта ишлаш, маҳсулотларни сақлаш, уларни ташишда транспорт объектларидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш шароитлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, қурилмар ва қувур ўтказгичлар тизими объектларини таъмирлаш жараёнлари билан таништирилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|