“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида Қозоғистоннинг “KLPE” компанияси мутахассислари ўз касбий маҳоратларини оширишмоқда

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 6 июль куни Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Қозоғистон Республикасининг йирик компанияларидан бири бўлган “Samruk-Kazyna” АЖ ўртасида компания тасарруфидаги корхоналар эҳтиёжи учун малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида шартнома имзоланди. Ушбу шартнома асосида Шўртан газ кимё мажмуасининг Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази томонидан ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича ўқитиш ишларини ташкил этиш учун ўқув-амалий дастур ишлаб чиқилди.

Мазкур шартнома асосида “Samruk-Kazyna” АЖ тасарруфидаги “KLPE” масъулияти чекланган шериклик компаниясининг мутахассислари Шўртан газ кимё мажмуасига келишди ва Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази томонидан ишлаб чиқилган дастур бўйича мажмуанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб ўз касбий маҳорат ва кўникмаларини оширишмоқда.

Ўқув дастурига асосан “KLPE " масъулияти чекланган шериклик компанияси ходимларини назарий ҳамда амалий кўникма ва маҳоратларини оширишлари учун корхонанинг малакали мутахассислари томонидан ўқув-амалий дарслари олиб борилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Шўртан газ кимё мажмуасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган корхонанинг малакали мутахассислари томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган “ЛУКОИЛ” Қандим газни қайта ишлаш заводи, “Uz-Kor Gas Chemical”, “Uzbekneftegaz GTL” заводлари учун малакали кадрлар тайёрлаш билан бир қаторда, соҳа бўйича юқоридаги сингари МДҲ давлатларида жойлашган бир қатор корхоналардан ташриф буюрган ишчи-ходимларга тегишли кўникма ҳосил қилиш ва малака оширишлари учун яқиндан ёрдам бериб келинмоқда.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|