December 17, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: “Навоий нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга жами 33 570 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Навоий нефть базаси” масъулияти чекланган жамият ва унинг филиалларида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида мазкур нефт база томонидан истеъмолчиларга жами 33 570 тонна нефть маҳсулотлари, жумладан 21 421 тонна автобензин, 11 749 тонна дизель ёнилғиси, 400 тонна бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4388-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Навоий нефть базаси” МЧЖ томонидан 5 та фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобча (ФЁТШ)си "E-IJRO AUKSION" савдолари орқали хусусий тадбиркорларга сотилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви қарори билан жамият балансида бўлган, фойдаланиш самарасиз (юкланиш даражасини 75% дан кам) деб топилган автотранспорт ва махсус техникаларлардан 2 таси сотилган бўлиб, 10 та махсус техника бўйича савдо жараёлари давом этмоқда.

Объектдаги технологик жиҳозлар ва нефть маҳсулотларининг сифатли сақлаш ҳамда саноат хавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнида фавқулотда вазиятларни юзага келиши ва маҳсулот йўқолишларини олдини олиш мақсадида сиғимлар боғида 4 дона сиғим тўлиқ таъмирланди, 1 дона сиғим буёқланди ҳамда нефть маҳсулотлари сақланадиган барча сиғимлар режа-график асосида техник кўрикдан (дефектоскопия) ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси томонидан нефт базаларни молиявий соғломлаштириш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Навоий нефть базаси” томонидан етказиб берилган нефт маҳсулотлари эвазига ҳосил бўлган муддати ўтган жами 133,9 млн сўмлик дебитор қарздорлик сўндирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|