“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш учун технологик ускуналарга буюртмалар берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг, Ғузор туманида жойлашган Шўртан газ кимё мажмасида “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган 430 минг тонна нафтани қайта ишлаш натижасида, йилига, юқори даромадли бўлган 280 минг тоннагача полиэтилен ва 100 минг тоннагача полипропилен ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Янги заводда ишлаб чиқарилиши мўлжалланган янги юқори зичликдаги полиэтилен ва полипропилен кенг соҳаларда ишлатилиши кўзда тутилган бўлиб, улар пуфлаб ва қуйма шакллантириш, қувурлар ишлаб чиқариш, пленка ва толалар ишлаб чиқариш ҳамда экструзия жараёнларига мўлжалланган.

Дунёда таниқли бўлган ишлаб чиқариш лизензиарлари танланган бўлиб, улар АҚШнинг “Сhevron Pilliphs Chemical” (полиэтилен ишлаб чиқариш) ва “McDermott” (полипропилен ишлаб чиқариш ва нафта крекинги қурилмаси) компанияларидир.

Батафсил лойиҳалаштириш ишларига Жанубий Кореянинг“Hyundai Engineering” ва “Джи Эс Инжиниринг энд Констракшн” компаниялари жалб қилинган бўлиб, уларнинг юқори малакали ва катта тажрибага эга бўлган муҳандислари “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Шўртан газ-кимё мажмуасининг” етакчи мутахассислари билан биргаликда лойиҳалаштириш ишларини амалга оширишмоқда.

Шунингдек “Hyundai Engineering” ва “Джи Эс Инжиниринг энд Констракшн” компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Uz-Kor Gas Chemical ” заводи лойиҳасининг муваффақиятли амалга оширилишида ва ишга туширилишида ҳам ўз хиссаларини қўшишган.

Айни пайтда лойиҳалаштириш бўйича 30 фоизлик 3D (уч ўлчамли) Модел ишлаб чиқилиб тасдиқланди ҳамда 60 фоизлик 3D Модел ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда. Булар ўз навбатида 90 фоизлик якуний 3D Модел яратилишининг асосини ташкил этади. Ускуналарни хавфсиз ишга тушириш ва ишлатиш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунга келиб асосий ускуналарни етказиб берувчиларни олдиндан саралаш жараёни давом этмоқда. Умумий 371 тадан 126 та асосий технологик ускунани ишлаб чиқаришга буюртма берилди.

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишининг асосий омилларидан бири бу профессионал кадрларни тайёрлашдир. Ҳозирги кунда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида кадрларни тайёрлаш маркази ташкил этилган бўлиб, ишлаб чиқариш цехлар ва объектларда саралаб олинган ёш мутахассислар, шу жумладан нефть ва газ соҳасидаги олий ўқув юртларини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар амалий ва назарий машғулотларни ўташмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|