“Ўзбекнефтгаз”: “Фарғона нефть базаси” МЧЖнинг Қўқон филиалига қарашли Қўқон-2 АЁҚШдаги ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ, АЁҚШга ҳам зарар етмади (Фото)

Бош саҳифа Русский

2021 йил 19 май куни соат тахминан 14:40 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Фарғона нефть базаси” МЧЖ Қўқон филиалига қарашли Қўқон-2 АЁҚШда давлат рақами 40 240 МАА ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш томонидан Аи-80 автобензинини сиғимга қуйиш жараёнида ёнғин содир бўлган.

Ушбу ёнилғикашдаги мавжуд автобензин деярли сиғимга қўйиб бўлинганда чақнаш рўй берган ва бунинг натижасида ГАЗ-53 русумли ёнилғикаш ёниб зарар кўрган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳамкорлигида қисқа муддатда ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Вазитяни батафсил ўрганиш мақсадида “Ишчи гуруҳ” тузилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида ҳеч бир фуқаро ва ишчи-ходимларга ҳамда АЁҚШга зарар етмади, жабрланганлар йўқ.

Ёнғин сабаблари борасида қўшимча маълумотлар берилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|