December 15, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар Москвада ўтказилган халқаро Энергетика форумида иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

Москва шаҳрида “Инновациялар. Инфратузилма. Хавфсизлик” мавзусида ХIII халқаро Энергетика форуми ўтказилди. Унда Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Таҳлил марказининг таклифига биноан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ҳам иштирок этишди.

2009 йилдан буён ўтказиб келинаётган форумда Россия, МДҲ давлатлари ва хориждаги ёқилғи-энергетика комплекси корхоналари раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, эксперт ва сармоявий ҳамжамиятлар вакиллари, илмий доиралар, федерал ва минтақавий ҳокимият органлари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад бизнес ва ҳукумат ўртасидаги очиқ мулоқот ташкил этиш, қолаверса, ёқилғи-энергетика саноатини ривожлантириш бўйича режаларни белгилаб олиш, узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишдан иборат.

Бу галги форумда асосан глобал энергия алмашинувини барқарор ривожлантириш, иқтисодиёт ва аҳолини арзон энергия ресурслари билан таъминлаш, жаҳон энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ёқилғи-энергетика мажмуасининг атроф-муҳитга антропоген таъсирини камайтириш бўйича жаҳон ҳамжамиятининг олдида турган глобал вазифаларни ҳал этиш каби вазифалар юзасидан қизғин баҳслар олиб борилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси “Глобал энергияга ўтиш, барқарор ривожланиш”, “Нефт-газ комплексининг технологик салоҳиятини ривожлантириш”, “Нефт кимёси миллий иқтисодиётнинг локомотиви”, “Ёқилғи-энергетикани рақамли трансформация ва интеллектуаллаштириш” мавзуларидаги сессияларда иштирок этишди.

Шунингдек, форумда “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислар томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ кимё мажмуасини кенгайтириш лойиҳаларини ривожлантириш истиқболларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Форум доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегацияси ва россиялик раҳбар ва мутахассислар ўртасида ўтказилган давра суҳбатлари ҳам самарали натижаларга бой бўлди.

Хусусан, Г.В.Плеханова номидаги Россия Иқтисодиёт Униерситети қошидаги рақамли иқтисодиёт Компетенция маркази директори, “ИНТЕР РАO СЕРВИС” МЧЖ бош директори Сергей Безделов Александрович билан Россия корхоналари тажрибасига асосланган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Компетенция маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Бундан ташқари Россия нефть ва газ ишлаб чиқарувчилар уюшмаси президенти Шмаль Геннадий Иосифович билан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ соҳасини ривожлантириш истиқболлари юзасидан Нефть ва газ саноати Ўзбекистон илмий-муҳандислик жамияти ва Россия нефть ва газ ишлаб чиқарувчилар иттифоқи ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги қошидаги Ёқилғи-энергетика комплекси марказий диспетчерлик бошқармаси мутахассислари билан Ўзбекистон ва Россия ёқилғи-энергетика комплексида таҳлилий маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|