July 28, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Коррупциявий омилларни кескин камайтириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6257-сонли қарори мазмун моҳияти” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Комплаенс бўйича катта инспектор З. Сатторов томонидан коррупцияга қарши кураш сиёсати ва ташкилий тизим фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказилди. Ўқув семинарида заводнинг бош мутахассислари ва ходимлари иштирок этишди.

Ўқув-семинар давомида коррупцияга қарши мувофиқлик дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳамда корхонада коррупцияга қарши чораларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Ушбу тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” AЖ корхоналари ходимлари ўртасида коррупцияга қарши кураш маданиятини шакллантиришнинг аҳамияти ва ролига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу семинарнинг асосий мақсади компания ходимларининг комплаенс назорати йўналишидаги ҳуқуқий саводхонлиги ва билимларини оширишдир.

Семинар интерфаол шаклда ўтказилиб, ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди ва иштирокчилар учун долзарб мавзулар бўйича мунозаралар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарида коррупцияга қарши мувофиқликни жорий этиш қонунчилик даражасида жорий қилинган ва коррупцияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишни назарда тутади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|