“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони тантанали равишда топширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги ташкилотларда фаолият юритадиган ходимлар ҳам тақдирланишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев мукофотга лойиқ деб топилган ҳар бир ишчи-ходимга кўкрак нишонини шахсан тантанали равишда топширди.

Бошқарув раиси бу мукофот эришилган ажойиб натижаларга мукофот бўлибгина қолмай, олдинда турган вазифалар ижроси йўлида мотивация эканлигини ҳам билдирди.

Бошқарув раиси кўкрак нишони билан тақдирланган ходимларни нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳурматга сазовор эканини билдирди.

Уларга келгусида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарни замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, маънавий барқарорликни сақлашдаги ишларига муваффақиятлар, соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик тилади.

Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, нефть базаларида самарали фаолият олиб бораётган 140 нафар ходим Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Бошқарув раисининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|