“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги халқаро иқтисодий форуми бошланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йил 29-30 сентябрь кунлари Тошкентдаги Congress Hall саройида “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусида иқтисодий форум бўлиб ўтади.

Анжуманда сўнгги беш йилда амалга оширилган иктисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажриба таҳлил қилинади ва истиқболдаги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш механизмлари муҳокама этилади.

Форум доирасида иқтисодиётнинг долзарб йўналишларидаги мавзуларга бағишланган, халқаро экспертлар ва юқори тажрибага эга мутахассислар иштирокидаги очиқ муҳокама, мунозалар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида сўнгги беш йилдаги иқтисодий ислоҳотлар жараёнида тўпланган тажрибани замонавий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда кўпгина соҳалардаги ислоҳотлар бўйича фикр алмашиш белгиланган.

Жумладан, макроиқтисодий ислоҳотлар, давлат иштирокидаги корхоналар трансформацияси, давлат иштирокидаги банклар трансформацияси, капитал бозорларини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва хусусийлаштириш йўналишлари, анжуман гибрид ва онлайн шаклларда ўтказилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги мутахассислар ҳам ушбу форумда иштирок этишмоқда ва айни дастлабки кунда бир қатор йирик банклар билан ҳамкорлик бўйича келишувларга эришиш режалаштирилган.

Айни шу мақсадда, Форум давомида “Сiti” банк Бош директори Эмре Картер, JP Morgan банкининг Марказий Осиё бўйича раҳбари Тимур Кунанбаев, “Societe Generale CIB” банкининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича раҳбари Тэйба Гулиева, “Deutsche Bank”нинг Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон бўйича раҳбари Игорь Вагнер, “Helaba Landesbank Hessen Thuringen”нинг молиявий экспорт ва савдо тузилмаси бўйича ижрочи директори Андрю Ремпель, “Landesbank Baden-Wurttemberg” банкининг Ўзбекистон бўйича бош вакили Азиз Иномходжаев, “Сredit Suisse” Жаҳангир Атаханав билан учрашувлар ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|