“Ўзбекнефтгаз”: Саноат, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси қоидаларини бузган 72 нафар ходимга чора кўрилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимидаги бошқарма ва корхоналарда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинги олиб борилмоқда.

Хусусан, Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан Республикамизнинг 12 та вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли бошқарма ва ташкилотларида 4- поғона ва мониторинг текширувлар ўтказилди.

Жорий йил январ-июнь ойлари давомида 30 та объектларда текширувлар ўтказилди ва 2007 та номувофиқлар аниқланган бўлиб, ҳозирги кунда 1643 таси бажарилди. 472 та тавсиялар берилиб, шулардан 314 таси бажарилди.

Бажарилмай қолган камчиликлар ва тавсиялар материал техник таъминот ва пул маблағларининг ажратилиши билан боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг бажарилиши юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Текшириш даврида саноат ҳавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш бўйича 26 нафар ходим рағбатлантирилди ва 72 нафар ходимга нисбатан чора кўрилди.

Маълумот учун: 2020 йилда 51 та объект текширилди. Текшириш натижасида 2414 та номувофиқлар аниқланган бўлиб, шундан 1786 таси бажарилган. 566 та тавсиялар берилган, шулардан 280 таси бажарилган. Текшириш даврида саноат ҳавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш бўйича 168 нафар ходим рағбатлантирилди ва 163 нафар ходимга нисбатан чора кўрилди.

2019 йилда 59 та объект текширилди. Текшириш натижасида 3146 та номувофиқлар аниқланган бўлиб, шундан 2819 таси бажарилган. 981 та тавсиялар берилган, шулардан 729 таси бажарилган. Текшириш даврида саноат ҳавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш бўйича 185 нафар ходим рағбатлантирилди ва 137 нафар ходимга нисбатан чора кўрилди.

2018 йилда 81 та объект текширилди. Текшириш натижасида 4397 та номувофиқлар аниқланган бўлиб, шундан 4126 таси бажарилган. 1189 та тавсиялар берилган, шулардан 1020 таси бажарилган. Текшириш даврида саноат ҳавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш бўйича 227 нафар ходим рағбатлантирилди ва 519 нафар ходимга нисбатан чора кўрилди.

2017 йилда 50 та объект текширилди. Текшириш натижасида 1778 та номувофиқлар аниқланган бўлиб, шундан 1517 таси бажарилган. 358 та тавсиялар берилган, шулардан 185 таси бажарилган. Текшириш даврида саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш бўйича 12 нафар ходим рағбатлантирилди ва 26 нафар ходимга нисбатан чора кўрилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|