“Ўзбекнефтгаз”: АИ-95 маркали бензин нархи арзонлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган нефть маҳсулотларининг нархини арзонлаштириш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

10 ноябрдан бошлаб ушбу АЁҚШлардаги импорт қилинган АИ-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилади.

“Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

АЁҚШларда сотилаётган маҳсулот турлари, уларнинг нархлари ҳамда жойлашган манзиллари ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларни @ao_uzbekneftegaz ва @UNGPetroBot телеграм каналлари орқали олишингиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|