“Ўзбекнефтгаз”: Навоий нефть базасига янги директор тайинланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, Одил Равшанович Ҳасанов “Навоий нефть базаси” МЧЖ директори лавозимига тайинланди.

Одил Ҳасанов бухгалтерия ҳисоби ва менежмент мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга. У Навоий вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Шунингдек, Одил Ҳасанов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|