“Ўзбекнефтгаз”: Қорақалпоғистондаги нефть базаларда сақланаётган ва истеъмолчиларга тарқатилаётган маҳсулотлар ҳолати назорат қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан жамият тассаруфидаги нефть базаларда нефть, газ конденсати ва нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ташиш, истеъмолчиларга тарқатиш ва ҳисобга олиш ҳолати йўриқнома талабларига риоя этилиши юзасидан доимий ўрганиш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Метрология ва автоматлаштириш бўлими мутахассислари томонидан 2021 йил 26 июлдан 31 июлгача бўлган даврда акциядорлик жамиятга қарашли Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ ва унинг “Қоратов”, “Қунғирот”, “Элликқалъа”, “Тўрткўл”, “Чимбой” филиаллари Хоразм вилояти “Урганч нефть базаси” МЧЖ ва унинг “Хонқа”, "Шовот" филиаллари ўрганилди. Бундан ташқари, ушбу МЧЖлар тасарруфдаги ФЁҚШларда сақланаётган ва истеъмолчиларга тарқатилаётган нефть маҳсулотларини сифат кўрсаткичлари ҳамда юритиладиган меъёрий ҳужжатларини амалдаги йўриқнома талабларига мос келиши назорат қилинди.

Танлов асосида “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ ва “Урганч нефть базаси” МЧЖсига қарашли ФЁТШ сиғимларида сақланаётган нефть маҳсуотларидан “ГОСТ 2517-2012” талаби асосида намуналар олинди. Намуналар МЧЖлар марказий кимё назорат лабораторияларида автобензинларнинг 200С даги зичлиги, фракция таркиби, ранги ва механик қўшимчалар каби сифат кўрсаткичлари ва дизель ёнилғиларининг 200С даги зичлиги, қотиш ҳарорати, смола миқдори, фракция таркиби, ёпиқ тигелда чақнаш ҳарорати, 200С даги қовушқоқлиги ва механик қўшимчалар каби сифат кўрсаткичлари таҳлиллари ўтказилди.

Бундан ташқари, нефть базалар ва уларга қарашли филиаллар сиғимидан олинган автобензин намуналаридан октан миқдорини аниқлаш учун “Мароқанд нефть базаси” МЧЖдаги кимё назорат лабораториясидаги “УИТ-85” ускунаси ёрдамида тахлиллар ўтказилди. Таҳлиллар натижасига кўра, "O᾽zDSt 3031:2015" техник шарт талабига мос эканлиги аниқланди. Сифат таҳлиллари бўйича гувоҳномалар ва таҳлилларни қайд этиш китобга ўрнатилган тартибда расмийлаштирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|