February 18

“Ўзбекнефтгаз”: Еврооблигациялар харидорлари билан учрашув бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг ноябрь ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржасида RegS/144A форматида 7 йил муддатлик 700,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирган эди. Ўшанда акциядорлик жамиятнинг халқаро облигациялари Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа хамда Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.

Жорий йилнинг 16 февраль куни ноябрь ойида жойлаштирилган еврооблигациялар харидорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда портфелида 7,3 трлн доллардан зиёд активлари мавжуд “Vanguard” ва 583 млрд доллар миқдоридаги активлари мавжуд “Eaton Vance” инвестицион активларни бошқариш компанияси вакиллари ва бугунги кунда инвестицион активларни бошқариш бозорида ўз ўрнига эга бўлган “Bluestone Financial Group” компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Мулоқот давомида меҳмонларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳозирги ва келажакдаги молиявий ҳолати, трансформацион жарёнлар ҳамда нефть ва газ соҳасидаги истиқболли лойиҳалар хақида маълумотлар берилди. Шу билан биргаликда Жамиятнинг фонд бозорида бирламчи оммавий акцияларни жойлаштириш (“IPO”) режалари ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида ҳамкорлар билан учрашувларни доимий равишда ўтказиб бориш ҳақида келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|