January 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Шўртан, Муборак, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолати ўрганилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан табиий газ қазиб чиқарилиши ҳамда унинг ҳажмини ошириш учун жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш мақсадида "Ишчи гуруҳи" тузилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари ҳамда мустақил бўлим бошлиқларидан иборат “Ишчи гуруҳ” 2022 йилнинг 15 январь кунига қадар тўхтовсиз иш ташкил қилиш ҳамда табиий газ қазиб чиқарилиши ҳажмини ошириш борасида
Шўртан, Муборак, Газли бошқармаларида қилинаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб боришди.

Бошқармаларда аввало 2021йилда бажарилган режа кўрсаткичлари ва 2022 иш режалари таҳлили ўтказилмоқда, жойлардаги муаммоли масалалар аниқланиб, уларнинг еимлари бўйича амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Жанубий тандирча” конида ишчи-ходимларнинг шароити билан танишиб янги йил кунлари вахтада ишлаётганларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба
уюшмаси томонидан совғалар тақдим этилди.

Конда бурғилаш бригадаси ва қудуқларни капитал тамирлаш бригадасида амалга оширилаётган ишлар ва қурилаётган сиқув компрессор станцияси ҳудудида ташкиллаштирилган ишлаб билан танишиб ишчи-ходимлар муаммолари ўрганиб чиқилди.

“Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан конининг истиқболли бўлган Тереген-Юра қатламларида олиб борилаётган бурғилаш ишлари билан танишиб у ерда янги йил байрамлари даврида ишлаётган бригада ишчи-ходимлари шаротилари билан танишиб чиқилди.

Таъкидлаш керакки, “Шўртан” кондида Республикамизда биринчи бўлиб рақамли кон дастури амалга оширилмоқда. Ушбу дастурни амалга оширишдаги муаммоли масалаларни жойида ўрганиб ҳал қилиш бўйича таҳлилий ечимлар жойлардаги мутаххасислар билан муҳокама қилинди.

Маълумотларни on-line кузатиш ва таҳлил қилиш тизими атрофлича ўрганилиб, оптимал техник ечимларни жорий қилиш, бошқарма ва заводлардаги моддий-техник базани замонавий рақамли ўлчов асбоб ва ускуналар ҳисобига модернизация қилиш лойиҳаларини тезлаштириш бўйича керакли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Сўнгра, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида газни қайта ишлаш билан боғлиқ масалаларни жойидаги мутаххасислар билан ўрганиб, қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш учун капитал таъмирлаш, модернизация талаб этиладиган қурилма ва жараёнлар ўрганилиб, Бошқарма маъсул рахбарлари билан ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар алмашинилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари бошлиқларидан иборат яна бир “Ишчи гуруҳ” Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги Газли газни қайта ишлаш бошқармасида ва тегишли конларда куз-қиш мавсумининг бориши, углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳолати бўйича ҳам ўрганишлар ўтказди.

“Кулбешкак”, “Саватли”, “Дояхотин”, “Ҳожиқозған” конларида ишчиларнинг яшаш шароитлари, бурғилаш жараёнлари, геология-техник тадбирларининг бориши ҳолати кўздан кечирилди.

Шунингдек, Бухоро вилояти янги электр станциясидан чиқувчи 220 кв электр станцияси ишга тушиши муносабати билан Газли 1,2/110 кв юкламали линиялар навбатма-навбат тўхтатилиб, Қўрғон-Газли 110 кв тармоғига ўтказиш ишлари ташкил этилди. Натижада, Газли газни қайта ишлаш бошқармасига электр таъминотидла юзага келиши мумкин бўлган узилишлар олди олинди.

Ҳозирги пайтда “Ишчи гуруҳ” томонидан 2021 йил учун углеводород қазиб олиш, газ конденсати ишлаб чиқариш, бурғилаш, геолого-техник тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳолати, шунингдек мавжуд муаммоли масалалар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Газли НГҚЧБнинг бош муҳандис, механик, геолог, электрик хизматлари ва бошқа барча бўлинмалар ходимлари билан биргаликда 2022 йил учун режа кўрсаткчиларини бажариш имкониятлари таҳлил қилиниб, ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш, бошқарма автопаркни янгилаш, харидлар жараёнларини тезлаштириш, техник сув таъминоти масаласини ҳал этиш, газ узатиш қувурларини қуриш ишлари бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|