“Ўзбекнефтгаз” : GTL заводида машъала қурилмаси ишга туширилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган “Uzbekneftegaz GTL” заводида, жадал суръатлар билан созлаш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, айни кунларда “Uzbekneftegaz GTL” заводида машъала қурилмаси ишга туширилди.

Машъала қурилмаси ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар давомида чиқадиган ёнувчан газ ва буғларни ташлаш ва кейинчалик ёқиш учун мўлжалланган бўлиб, асосан аварияли вазиятларда ёки технологик регламент ишларини белгилаш мақсадида, ҳамда газ (буғ)ларни даврий ташлашларда, технологик объектларни ишга тушириш, созлаш ва тўхтатишда фойдаланилади.

Бугунги кунда “Uzbekneftegaz GTL” заводида созлаш ва ишга тушириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида барпо этилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводи жорий йилнинг 4-чи чорагида ишга туширилиши режалаштиримоқда. Завод ишга туширилиши билан йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|