“Ўзбекнефтгаз”: Технологик тармоқларда мавсум олдидан таъмирлаш ишлари олиб борилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга ошириб борилмоқда.

Ушбу мақсадда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Пропан-бутан фракциялари ажратиб олиш қурилмасининг 2-, 5-сонли технологик тармоғида ва “АСО-2” қурилмасида жойлашган технологик ускуна ва жиҳозларнинг техник ҳолатини аниқлаш, келажакда хавфсиз ва узлуксиз ишлатиш мақсадида, комплекс текширувлар амалга оширилди.

Комплекс текширувлар натижасида замонавий асбоб-ускуналарни ва усулларни қўллаган ҳолда қўйидаги ишлар бажарилди:

• Асосий металлни ташқи кўриги, пайванд чокларини ўлчаш;

• Ультратовуш ёрдамида қалинликни ўлчаш;

• Ультратовуш дефектоскопияси ва бошқалар.

Ушбу диагностика ишларини олиб бориш учун “NeftGazкipаvtomatika” МЧЖ мутахассислари жалб қилинган бўлиб, олиб борилган ишлар юзасидан мулоқотлар олиб борилмоқда, аниқланган камчиликлар ишлаб чиқарувчи мутахассислари билан ҳамкорликда босқичма-босқич бартараф қилинмоқда ҳамда техник кўрикдан ўтказилган аппаратлар бўйича хулосалар устида ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Элементар олтингугурт ажратиб олиш цехи “АСО-2” қурилмаси тўхтатилиб, бир қанча таъмир ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга қурилмада узоқ йиллардан бери ишлатилиб келинаётган, “ДЭА” қоришмасини ҳайдаш учун мўлжалланган “НПС-200/700” насосларни модернизация лойиҳаси асосида “Эбара-Грейт насос” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ёрдамчи ва асосий насосларга алмаштирилди. Бу эса, қурилмани келажакда тўхтовсиз беталофат ишлатиш учун хизмат қилади.

Таъмир давомида қурилмада мавжуд барча ишдан чиққан клапан ва газ ҳисоблагичлар ўрнига янги коррозия бардош материаллардан ясалган жиҳозлар тўлиқ қилиб ўрнатилди. Фильтрлар очилиб, йиғилган механик аралашмалардан тозаланди ҳамда ишлатиш учун яроқсиз деб топилган ҳар-хил ўлчамдаги маҳсулотнинг кириш-чиқиш қувурлари қисман янгисига алмаштирилди.

Шунингдек, модернизация лойиҳаси асосида “К-1” Абсорбер ва “К-2” Десорбер колонналарининг ички қисмларининг “ПЕТОН” насадкалари янгисига алмаштирилди.

Ўз вақтида олиб борилган таъмирлаш ишлари корхонанинг 2021–2022 йил куз-қиш мавсумида мавжуд қурилмаларнинг техник жиҳатдан хавфсиз, ишончли ва узлуксиз ишлаши учун замин яратиб беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|