“Ўзбекнефтгаз”: “Зеварда” конида янги бурғиланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олиш ишлари бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” газ конденсат конидаги 324-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлариҳам муваффақиятли якунланди. Қудуқда буғилаш ишлари тугатилиб, 2781–2570 метр оралиғига фильтр-хвостовик туширилди. Бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан олиб борилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 88 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Зеварда” кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1979 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|