“Ўзбекнефтгаз”: Нефтни қайта ишлаш заводларида жорий йилнинг 9 ойида 1 млн. 380,9 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғи билан нефтни қайта ишлаш заводларида республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефть маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаментининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг январь–сентябрь ойлари якуни билан жамият томонидан 1 млн. 380,9 минг тонна углеводород хомашёси қайта ишланди. Натижада 620,1 минг тонна автобензин, 469,2 минг тонна дизель ёнилғиси, 67,4 минг тонна авиакеросин ҳамда 78,2 минг тонна мазут ёқилғилари ишлаб чиқарилди.

Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичлари 72,8 фоизни (режа 102,0 фоиз, ўтган йилга нисбатан 100,0 фоиз) ташкил этади.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида газойлни гидротозалаш қурилмасида катализаторни замонавий турига алмаштириш натижасида Евро-4, 5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, сентябрь ойи якунигача жами 43,5 минг тонна Евро-4, 5 дизель ёнилғиси ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказиб берилди.

Июль ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш асос лойиҳасини (FEED) ишлаб чиқиш бўйича “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ, “Honeywell UOP” (АҚШ) ва “SK E&C” (Жанубий Корея) компаниялари ўртасида келишувлар имзоланиб, амалий ишлар бошланган.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойида республика истеъмолчиларига жами бўлиб 742,6 минг тонна автобензин ва 544,6 минг тонна дизель ёнилғиси етказиб берилган.

Жамият тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан режалаштирилган нефть маҳсулотларини тўлиқ ишлаб чиқариш ишлари мувофиқлаштирилиб, нефть маҳсулотларининг заҳираларини яратиш чоралари кўрилди. Бунинг натижасида жойларда 167,0 минг тонна дизель ёнилғиси ва 83 минг тонна автобензин захиралари яратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 апрелдаги 4664-сонли қарори асосида ички тартиб ишлаб чиқилиб, Республика товар хомашё биржаси савдолари орқали барча турдаги нефть маҳсулотларини сотиш йўлга қўйилди.

Республика истеъмолчиларига қулайлик яратиш, хизмат сифатини яхшилаш ҳамда нефть маҳсулотларини реализациясини ошириш йўли билан пул тушумини купайтириш ва шохобчаларнинг ташқи кўринишини замонавий андозаларга мослаштириш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” Брендини яратиш мақсадида Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 45б-уйда жойлашган 1-сонли Паркент номли АЁҚШнинг ташқи кўринишини замонавий андозаларга мос келадиган даражада тўлиқ реконструкция қилинди ва аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиш йўлга қуйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4699-сонли қарорига асосан “Кучлик нефть базаси” МЧЖ нефть маҳсулотларнинг ҳисобини юритиш учун автоматлаштирилган тизимини (АСКУН) ишлаб чиқиш ва жорий этишни йўлга қўйиш учун пудратчи ташкилот аниқланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|