“Ўзбекнефтгаз”: 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 6,576 млрд куб метр табиий газ хомашёси газ кимё мажмуалари томонидан чуқур қайта ишланди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ташаббуси билан 2020 йилда газни чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилди ва газни чуқур қайта ишлаш заводларида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатига эришилди.

2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 6,6 млрд куб метр табиий газ хомашёси газ кимё мажмуалари томонидан чуқур қайта ишланди. Натижада 366 минг тонна (режага нисбатан 103,0 фоиз) полиэтилен, 73,0 минг тонна полипропилен (режага нисбатан 107 фоиз), 90,0 минг тонна (режага нисбатан 107,0 фоиз) суюлтирилган газ маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Корхоналарда режалаштирилган чора тадбирларнинг ўз муддатида амалга оширилиши натижасида, 2020 йилда январь-сентябрь ойларининг режа кўрсаткич топшириқлари бажарилишига эришилди.

– «Uz-Kor Gas Chemical» ҚК МЧЖда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 3,35 млрд куб метр табиий газ хомашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 102,0%ни, режа бўйича кўрсаткич 100%ни ҳамда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 105%ни ташкил этди.

– Шўртан газ кимё мажмуаси МЧЖда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 3,22 млрд куб метр табиий газ хомашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 106,0%ни, режа бўйича кўрсаткич 100%ни ҳамда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 102%ни ташкил этди.

Шўртан газ кимё мажмуаси МЧЖда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида 3,22 млрд куб метр табиий газ хомашёси қайта ишланиб, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 106,4%ни, режа бўйича кўрсаткич 100%ни ҳамда 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 102,5%ни ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ заводлари қурилма ва ускуналарида таъмирлаш ишларини тизимли, ўз вақтида тўғри марказлаштирилган ҳолда ташкиллаштирилганлиги маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатига эришишда катта аҳамиятга эга бўлди деб айтиш мумкин.

Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан газни чуқур қайта ишлаб юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жумладан, йилига 1,5 млн тонна синтетик суюқ ёқилғи (дизель ва керосин), 100 минг тонна рандом полипропилен ва 280 минг тонна бимодал/мономодалли юқори зичликка эга полиэтилен ишлаб чиқариш имкониятини берадиган, минтақада ишлаб чиқариш технологик жиҳатидан энг замонавий «Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» ва Шўртан газ кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестицион лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу юқори қийматли маҳсулотлар 100 дан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар учун базавий хомашё сифатида ишлатилиб, Республикамизда кичик бизнесни ривожлантиришда асосий пойдевор вазифасини ўтайди. Шу ўринда мамнуният билан айтиш мумкинки, “Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метан негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестицион лойиҳаси 100% “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг маблағлари ва етук мутахассислари томонидан 2020 йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши кутилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижаси ўлароқ, ушбу лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг Республикамизнинг экспорт салоҳияти йилига камида 300 млн доллардан кўпроққа ошади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|