July 24, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестицион лойиҳаси ишлари юқори суръатларда амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

Юқори қўшилган қийматга эга бўлган тайёр нефтгаз-кимё маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, “Шўртан газ кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Республикамизга 2018–2019 йилларда импортдан кирган полимерлар таҳлили шуни кўрсатдики, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан йилига 490 минг тонна полиэтилен ва 90 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилишига қарамасдан, турли хил кўринишда полиэтилен, ҳамда полипропилен грануласи ва ундан олинадиган буюмлар кўринишида 97,3 млн долл (81 минг тонна) полиэтилен ва 75,9 млн долл (50 минг тонна) полипропилен Россия, Эрон, Қозоғистон, Туркманистон давлатларидан импорт қилинган. Олдинга йилга нисбатан импорт қилинган полиэтилен ҳажми сал кам 200%га ва полипропилен ҳажми 130%га мос равишда ортган.

Охирги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётнинг кундан кун ривожланиши натижасида полимерларга бўлган талаб кескин ортган ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар юқорида айтиб ўтилган эҳтиёжларни қондиришга ва экспорт салоҳиятни оширишга қаратилган бўлиб, табиий газдан юқори қийматли маҳсулотларни олишни назарда тутади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси”нинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳаси 2021 йилда ишга тушиши кутилаётган “Uzbekneftegaz GTL” заводида ишлаб чиқариладиган йиллик 430 минг тонна синтетик нафтани чуқур қайта ишлаш орқали импортдан олиб кирилайтган полиэтилен ҳамда полипропилен полимерларини ишлаб чиқариш имкони беради.

Лойиҳани ишга тушириш орқали қиймати 173.2 млн АҚШ доллар бўлган импорт ўрнини босувчи ва ички бозор талабини қондирувчи 280 минг тонна труба, пленка, пуфланган, қуйма полиэтилен маркаларини ҳамда 100 минг тонна гомо, қуйма, трубалар учун полипропиленнинг янги маркаларини маҳаллийлаштириш, йиллик 550 млн доллар қийматидаги маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, 800дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш имконини беради.

Лойиҳа дунёда танилган компаниялар “Chevron Phillips Chemical” (АҚШ) ва “Chicago Bridge&Iron Company” (АҚШ) лицензион технологиялари ҳамда “Enter Engineering Pte. Ltd.” (Сингапур) билан EPC шартномаси асосида амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда EPC пудратчиси томонидан батафсил лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Республикамизда газ кимё соҳасини ривожлантириш, маҳаллий хомашёлар асосида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқалигина мамлакатимизнинг полимерлар хом ашёсига бўлган мустақиллигини таъминлаш билан бир қаторда, соҳага боғлиқ кичик ва йирик тадбиркорлик субъектларини келажакда барқарор ишлашига, ривожланишига мастаҳкам замин яратади ва шу турдаги маҳсулотлар экспорт ҳажмини бир неча баробарга оширади.

Лойиҳани амалга оширишда жами 600дан ортиқ юқори малакали мутахассислар иштирок этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|