December 3, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: 3Д сейсмик қидирув ишлари натижасида “Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конларининг чегаралари кенгайтирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конлари маъмурий жиҳатдан Бухоро вилоятида, тектоник жиҳатдан шимоли-ғарбдан Денгизкўл кўтарилмаси ҳамда Чарджоу тектоник поғонасининг марказий қисми билан чегараланган. “Тегирмон” майдонида 1970 йилда, “Ғарбий Тегирмон” майдонида эса 1980 йилда чуқур бурғилаш ишлари бошланган.

Ушбу майдонларда олиб борилган геология-қидирув ишлари давомида “Тегирмон” конининг 2-сонли ва “Ғарбий Тегирмон” конининг 1-сонли излов қудуқларида ўтказилган синов ишлари натижасида газконденсат конлари очилган. Мазкур конларда умумий ҳисобда 6 та излов ва 2 та қидирув қудуқлари бурғиланган бўлиб, ўтказилган ишлар натижасида 1992 йилга келиб юра ётқизиқлари бўйича шарқий ва ғарбий кўтарилмаларга, яъни “Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конларига ажратилган.

2007-2013 йиллар мобайнида “CNPC Silk Road Group” МЧЖ хорижий компанияси томонидан ушбу ҳудудда 2Д ва 3Д сейсмоқидирув ишлари ўтказилган бўлиб, олинган сейсмоқидирув ишлари материаллари Хитой Республикасининг “Шарқий қидирув геофизикаси” МЧЖ ташкилоти томонидан таҳлил қилинган.

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, “Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конларида умумий ҳолда 17 та излов-қидирув, ишлатиш қудуқлари бурғиланган бўлиб, шулардан 8 та қудуқ “Тегирмон” конига ва 9 та қудуқ “Ғарбий Тегирмон” конига тегишлидир.

2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти ва Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти мутахассислари биргаликда конларда бурғиланган излов-қидирув, ишлатиш қудуқлардан олинган геологик-геофизик маълумотлар, синов ишлари натижалари ва ушбу ҳудудда ўтказилган 2Д ва 3Д сейсмоқидирув ишлари маълумотларини таҳлил қилиниши натижасида “Тегирмон” ва “Ғарбий Тегирмон” конларининг юра даври карбонат ётқизиқлари бўйича тузилган геологик моделлари қабул қилинган моделига нисбатан ўзгариши (кенгайиши) аниқланди ва терриген ётқизиқлари бўйича тузилмалар ажратилди.

Юра даврининг карбонат ётқизиқларининг ўрганилмаган қисми, терриген ётқизиқлари ва палеозой даври ётқизиқларининг геологик тузилиши ва нефтгазлилик истиқболларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Қайта тузилган структурали тузилма асосида юра даври карбонат ётқизиқларининг XV-1, XV-2 қатламлари бўйича С1, С2 тоифали захиралари, шунингдек терриген ётқизиқлари бўйича С3 тоифали истиқболли ресурслари ҳисобланди. Бошланғич ва тузилмаларнинг ўзгариши натижасида ҳисобланган захиралар қуйидаги жадвалларда келтирилган:

2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти ва нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти мутахассислари биргаликда ишлаб чиқилган тавсияномага асосан “Ғарбий Тегирмон” ва “Тегирмон” конларининг чегаларини кенгайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

“Ғарбий Тегирмон” конининг шимолий қисмини кенгайтириш ва терегенли юра қатламидан янги газ уюмларини топиш ҳамда углеводородлар заҳирасини кўпайтириш учун конга навбатдаги 6-сонли қидирув қудуғи жойлаштирилди.

Жорий йилнинг 11 июл санасида бурғилаш ишлари бошланди ва ҳозирда синов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу қидирув қудуғи 2915 метр чуқурликда бурғилаш ишлари билан тугатилиб 1-объектда XVIII горизонтини 2810-2796 метр оралиқда (фильтр) синов ишларини олиб борилди. Бу майдонда биринчи марта терегенли юра қатлами тўлиқ ўрганилиб, синов ишлари ўтказилди. Натижада қидирув қудуқғидан кунлик эркин дебити 100 минг метр кубдан ошиқ бўлган саноат миқёсидаги табиий газ оқими олинди.

Бундан ташкари, “Тегирмон” конида ҳам геология қидирув ишлари давом эттирилмоқда. Коннинг шимолий шарқий ва жанубий ғарбини қисмини карбонат ётқизиқларини ўрганиш ҳамда юра даври, терриген ётқизиқлари ва палеозой даври бўйича геологик тузилиши ва тузилмаларнинг ўрганилмаган қисмларида нефтегазлилик истиқболларини ўрганиш мақсадида ушбу майдонга навбатдаги 4-, 5-сонли қидирув қудуқлари жойлаштирилди. 5-сонли қидирув қудуғи 1798 метр бўр ётқизиқларида бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. 4-сонли қидирув қудуғида эса бурғилаш ускунаси монтажи қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2022 йилга “Углеводород хом-ашё базасини қайта тиклаш ва ривожлантириш” дастурига асосан “Тегирмон” конидан 6-,7-, 8-сонли ва “Ғарбий Тегирмон” конидан 7-, 8-сонли қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилган.

“Тегирмон” кони бўйича терриген ётқизиқлари учун 718 млн метр куб, “Ғарбий Тегирмон” кони учун эса 1529 млн метр куб табиий газга истиқболли ресурс ҳисобланди.

Иккала кондан янги нефтгаз уюмларидан углеводород оқимлари олиниши ва конда геология-қидирув ишларини давом этиши сабабли ушбу конларни Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг Давлат захиралари балансига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан киритилади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|