“Ўзбекнефтгаз” АЖ
@uzbekneftegaz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мамлакат нефть ва газ қазиб олинишида асосий аҳамиятга эга акциядорлик жамияти ҳисобланади.
23 Followers
0 Following

“Ўзбекнефтгаз”: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаларига “Шўртан газ кимё мажмуаси стипендияси”нинг сертификатлари топширилди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан олий ўқув юрти битирувчилари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводининг иш фаолияти қайта тикланди

Режали таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 5 апрелидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 10 кун муддатга тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йилнинг 9 июлида қабул қилинган "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–4388-сонли Қарорида “Жарқўрғоннефть” АЖни “Ўзбекнефтгаз” АЖга қўшиб олиш орқали қайта ташкил этиш белгилаб қўйилган.

“Ўзбекнефтгаз”: Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин қоидалари кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди ва унда карантин қоидалари муҳокама қилинди.

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси “Муборак” газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолатини ўрганди (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Муборак” газни қайта ишлаш заводи фаолияти ва инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида талабалар ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлашмоқда (Фото)

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш мақсадида бошқарма ва корхоналарда олий ўқув юртлари талабаларинг амалий машғулот ўташлари, ўқитувчиларининг эса малака оширишлари учун тажриба-синов участкалари яратилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”: Энергетика вазири ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан “GTL” заводидаги қурилиш-монтаж ишлари ҳолати ўрганилди (Фото)

“Uzbekneftegaz GTL” заводида олиб борилаётган инвестицион лойиҳа ҳолатини ўрганиш мақсадида Энергетика вазири Алишер Султонов ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев қурилиш майдонида бўлди.

“Ўзбекнефтгаз”: “Муборак” газни қайта ишлаш заводида 20 та объект таъмирдан чиқарилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда заводлардаги цех ва қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини ўз вақтида сифатли бажариш борасида белгилаб олинган чора-тадбирлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” бош иншоотидаги қурилмани модернизация қилиш орқали йилига 20,0 млрд куб метр табиий газни сифатли тозалашга эришилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 28 декабрда қабулқилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2021 – 2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Шўртан бош иншоотларида газни цеолит билан тозалаш қурилмасини модернизация қилиш” бўйича қиймати 15,25 млн долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий саноат заводларидан бири ҳисобланади

Нефт-кимё саноатидаги қурилмалар энергиянинг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Корхоналарда энергия сарфини камайтириш орқали ускуналарнинг ишлаш муддатини узайтириш билан бир қаторда иқтисодий самарадорликка ҳам эришилади.