“Ўзбекнефтгаз” АЖ имтиёзли акция эгаларига 2019 йил якуни ва 2019 йилгача бўлган давр учун талаб қилиб олинмаган дивиденд малағларини тўлаб беришда давом этмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш, барча жараёнларни технологик қайта такомиллаштириш ва бу борада олиб борилаётган ишлар ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ–4812-сонли “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори белгиланган талаблардан келиб чиқиб “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил асосий тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 29 март кунидан 31 март кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Қашқадарё вилоятида жойлашган корхоналарда қўмондонлик штаб-ўқув машқлари ўтказилди.
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда кунига 360 метр куб оқава сувлар тозаланади. Ҳозирда ушбу тозалаш иншоотининг қувватини кунига 1000 метр кубга етказиш орқали замонавий тозалаш иншоотини қуриш режалаштирилган.
Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмасининг 1-навбати огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилди. Таъмирлаш ишларини режалаштиришда ҳозирги кунда “ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖга қарашли конларда таъмирлаш ишларини бажарилиши эвазига умумий газ сарфини қисқартирганлиги ҳисобга олинди.
“ИННОПРОМ”: “Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Сибур раҳбарияти ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.
Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг, Ғузор туманидаги “Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида ишлар амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш жараёнида қўлланилаётган диэтаноламин, метилдиэтаноламин кимёвий реагентларининг хусусиятларини тиклаш ва яхшилаш, яъни термик стабил тузлардан тозалаш мақсадида қатор хорижий компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, нефть ва табиий газни қазиб олиш ҳажмини ошириш, уларни қайта ишлаш ҳамда сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.