“Ўзбекнефтгаз”: Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда (Фото+видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, танловлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ПҚ–4865-сонли Қарорнинг моҳияти ҳам тушунтириб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан тизим корхоналарида тарғибот тадбири ўтказилди ва унда Алишер Навоий асарларида юксак умуминсоний ва ватанпарварлик ғоялари, илгари сурилган умуминсоний ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, Навоий асарлари орқали ёшларда Ватанга муҳаббат ҳиссини шакллантириш борасида сўз юритилди.

Бошқарув раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Бошқарув аппарати департаменти раҳбари Камолиддин Усмонов буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.

Алишер Навоийнинг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини тизим корхоналарида кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш, Алишер Навоий ғазаллари асосида “Назм ва наво” кечалари борасидаги тадбирлар давом этади.

Таъкидлаш керакки, Алишер Навоий ижодининг юксак чўққиси “Хамса” асаридир (1483–1485). Шоир биринчилардан бўлиб, туркий тилда тўлиқ “Хамса” яратди ва туркий тилда шундай кўламдор асар ёзиш мумкинлигини исботлаб берди.
“Хамса” таркибига – “Ҳайратул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби достонлар киради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|