February 17

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларини муқобил электр энергияси билан таъминлаш тизими яхшиланмоқда

Бош саҳифа Русский

Маълумки, жорий йилнинг 25 январь куни Марказий Осиёнинг ягона электр тармоғида рўй берган авария “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ишлаб чиқариш объектларига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди.

Келгусида бундай фавқулодда ҳолатларнинг салбий оқибатларини олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналаридаги стратегик аҳамиятга эга объектларни муқобил электр энергияси билан таъминлаш тизимини яхшилаш, янги қувватларни жорий этиш бўйича чора-табдирлар ишлаб чиқилди.

Ушбу чора-тадбирлардан кўзланган мақсад мавжуд энергия ресурслар
ва имкониятлардан самарали тарзда фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда янги лойиҳаларни амалга тадбиқ этишдан иборат.

Ушбу мақсадларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳи таркибига Қозоғистон Республикасининг “Synergy astana” компанияси мутахассислари ҳам жалб этилган.

Ушбу ишчи гуруҳ томонидан “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Сардоб” конидаги ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Bateman” сиқув компрессор станциясидаги 2 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш станцияларининг техник ҳолати текширилиб, мавжуд камчилик ва нуқсонлари бартараф этилди. Натижада ушбу станцияларнинг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|