February 23

“Ўзбекнефтгаз”: Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехининг 1-блоги таъмирлаш учун тўхтатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, тадбирлар доирасида Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатда жойлашган Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехининг 1-блоги ҳам огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш учун тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Модернизация қилиш ишчи лойиҳасига асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида босқичма-босқич тайёрлаб, етказиб берилди. Блокдаги бошқарув автоматик ускуналари “Барс ССС” МЧЖ, “ENERPRO” МЧЖ томонидан келтирилди. Қиздириш печини радиал ва конвектив қисмини янгисига алмаштириш натижасида қурилмани барқарор, ишончли ва тухтовсиз ишлашини таъминлаш кўзда тутилган.

Цехнинг 1-блогини тўла таъмирлашдан мақсад қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948:2016” стандарт талабларига мослаштириш ва газни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун эскирган, аппаратлар, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини модернизация қилишдан иборат.

Қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блокини таъмирлашга тўхтатилган даврда Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоот қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада, қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми қисқартирилишининг олди олинмоқда.

Маълумот учун: Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блоки 1985 йил ишга туширилган бўлиб, табиий газни олтингугурт бирикмасидан тозалашга мўлжалланган. У йилига бошқарма, “Гиссарнефтгаз” МЧЖ ҚК, “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания” МЧЖга қарашли конлардан қазиб олинадиган 4,0 млрд куб метр табиий газини қабул қилиш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|