“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “Ernst&Young” компанияси лойиҳаси доирасида ўқув дастури бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 10 май кунидан бошлаб “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида “Ernst&Young” консалтинг компанияси иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекнефтгаз” АЖда ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳасининг 4-босқичи доирасида ўқув дастури бўлиб ўтди.

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, ўқув дастурининг асосий йўналиши “Операцион самарадорлик” ва “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга янги ёндашувлар” дан иборат.

“Операцион самарадорлик” курси доирасида корхона иқтисодиётининг даромад ва рентабелликни ошириш, харажатларни пасайтириш, айланма маблағларни бошқариш, шунингдек, операцион самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш масалаларига алоҳида урғу берилди.

“Таъмирлаш ва таъмирлашга янги ёндашувлар” курси доирасида операцион самарадорликни ошириш, ишончлиликни бошқариш, шунингдек, авария ва режадан ташқари носозликлар сонини камайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўқув дастури якунларига кўра, билимлар синови ва ўтилган материалларни ўзлаштиришни текшириш назарда тутилган.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, ушбу ўқув курси жорий йилнинг апрель-май ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча асосий ишлаб чиқариш майдонларида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Маълумот учун: “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси 2020 йил бошидан буён “Ernst&Young” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнини самарали бошқариш тизимини яратиш ва жорий қилишга қаратилган.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|