“Ўзбекнефтгаз”: “Газпром” билан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан жамият ва “Газпром” АЖ ўртасида нефть ва газ соҳасида технологик ривожлантириш, илмий-техник ҳамкорлик, стандартизация ва сертификация бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ушбу ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида “Импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни технологик ривожлантиришни ташкил этиш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда “Газпром” АЖ томонидан Стандартизация ва сертификация бошқармасининг департамент ва бўлим бошлиқлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан эса Бизнесни истиқболли ривожлантириш, “Газни қайта ишлаш ва газкимё, Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш ва Ишлаб чиқаришни тартибга солиш департаментлари мутахассис ва раҳбар ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда “Газпром” АЖ мутахассислари томонидан мазкур йўналишда кўп йиллар давомида қилинган ишлар юзасидан маълумот берилди.

“Газпром” АЖ томонидан импорт ўрнини босувчи ва ишлаб чиқариш маҳсулотларини маҳаллийлаштириш мақсадида маҳсулотларни энг муҳим турлари рўйхати ва уларни ишлаб чиқиш механизмлари тузилган. 2016–2021 йиллар давомида ҳамкорликда лаборатория синов, саноат ишлаб чиқариш сертификация, шунингдек, конструкцияларни монтаж қилиш ва эксплуатацияга тайёр қилиш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари кўрсаткич параметларнинг ҳужжатларини келишиш ва криоген синовлар ўтказиш мажмуасини яртиш ишлари олиб борилган.

“Газпром” АЖнинг корхоналари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг талабномаси ўрганиб чиқилиб, 41 турдаги рўйхат, жумладан, қувурлар маҳсулоти, газни ҳайдаш агрегатлари ва насослар, иссиқлик алмаштиргич ва шу турдаги жиҳозлар ҳамда қимёвий реагентлар ва катализаторлар таҳлил қилиниб, учта асосий технологик ривожланиш, стандартизация, мувофиқликни баҳолаш (сертификация) йўналишлари белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўзаро алоқаларни кенгайтириш мақсадида янги турдаги технологик жиҳозларни сотиб олиш ва уларни истиқболдаги эҳтиёжлари бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш мақсадида “Газпром” АЖга юбориш, техник топшириқларни Россия компаниялари билан кўриб чиқиш ва техник тижорат таклифлар олиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖга юбориш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан олинган тижорат таклифлар асосида Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган 10-чи юбилей Халқаро газ форумида иштирок этишни кўриб чиқишга келишиб олинди.

Юқорида келтирилган тадбирлар долзарблигини инобатга олган ҳолда ишчи гуруҳ мутахассислари билан мунтазам равишда учрашув ва муҳокама ўтказиш режалаштирилиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|