“Ўзбекнефтгаз”: Андижонда сотувга қўйилган 17 та ФЁТШлар дастлабки нархидан 40 фоизга арзонлаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Фермерларга ёқилғи тарқатиш шоҳобчаларни (ФЁТШ) сотишни янада жадаллаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисини Меҳриддин Абдуллаев томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, ФЁТШларни савдога қўйиш нархлари қадам-бақадам дастлабки қўйилган баҳоси ҳар савдода 10 фоиздан туширилиб, 50 фоизгача пасайтирилиб борилмоқда.

Айни кунларда “Андижон нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти ҳудудида жойлашган, ҳозирда фаолияти тўхтатилган 17 та фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчалари дастлабки баҳосидан 40 фоизгача арзонлашган ҳолатда e-auksion.uz сайти орқали сотувга қўйилди.

Ушбу шохобчаларнинг ҳар бири аниқ ҳудудий чегарага эга. Ҳудудларида бино-иншоотлар, ёқилғи сақлаш сиғимлари, мевали ва манзарали дарахтлар мавжуд. Ишлаб чиқариш ҳамда автомобилларга ёқилғи сотиш шоҳобчасини ташкил этиш учун қулай жой.

Боғланиш учун + 998 97 272 61 64, +998 74 291 11 22 телефон рақамларга мурожаат этишингиз мумкин.

“Андижон нефть базаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|