October 29, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида соғлиқни муҳофазалаш ҳамда саноат, экология, меҳнат хавфсизлиги кучайтирилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан жамият бошқарма ва корхоналарида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор ўтказилди.

Унда бошқарма ва корхоналарнинг бош муҳандислари, соғлиқни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги ҳамда экология хавфсизлиги бўйича хизмат бошлиқлари ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида дастлаб, 2021 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖда саноат ва экология хавфсизлиги соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган 4-поғонали назорат текширувларининг таҳлили, бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган доимий ҳаракатдаги комиссия аъзоларининг билимини синовдан ўтказиш ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

“Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарда қўлланилаётган технологик ускуналарни навбатдан ташқари техник диагнотикадан ўтказиш борасида бошқарма ва корхоналарининг масъул ходимларига керакли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, хавфли ишлаб чиқариш объектларини давлат реестирига киритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов томонидан 2020 йил 24 октябрда тасдиқланган “Атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли таъсир этувчи саноат корхоналарида замонавий оқава сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш дастури”нинг ижроси бўйича фикрлар алмашинилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти томонидан бошқарма ва корхоналарда олиб борилган мониторинг натижасида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|