“Ўзбекнефтгаз”: Корхона ва бошқармаларнинг босим остида ишловчи ускуналари техник диагностикадан ўтказилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг қурилмаларида келгусида авариявий тўхташларнинг олдини олиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, йиллик режавий кўрсаткичларнинг ўз вақтида таъминлаш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан босим остида ишловчи ускуна ва жиҳозлар навбатдан ташқари техник диагностикадан ўтказилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг цех ва қурилмаларида биринчи босқичда диагностикадан ўтказилиши режалаштирилган босим остидаги ускуна ва жиҳозларнинг сони 100 тани ташкил қилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, бошқарма ва “Нефтегазкипавтоматика” МЧЖ томонидан шартнома асосида 30 та ускуна ва қўшимча равишда эса 54 та ускуналар навбатдан ташқари техник диагностикадан ўтказилди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қурилмаларида диагностикадан ўтказилиши режалаштирилган ускуналар сони 17 та бўлиб, барчаси техник диагностикадан ўтказилди.

Шунингдек, қўшимча равишда 22 та ускунани навбатдан ташқари техник диагностикадан ўтказиш бўйича махсус пудратчи ташкилот билан шартнома тузиш ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 12 та ускунанинг техник ҳолатини баҳолаш бўйича “Путур етказмасдан нуқсон аниқлаш лаборатория”си томонидан диагностика ишлари амалга оширилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводи цех ва қурилмаларида ҳам босим остида ишловчи ускуналарни навбатдан ташқари техник диагностика қилиш, Саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш ҳамда ускуналарнинг ишлаш муддатини узайтириш мақсадида “AlFA-Servis” МЧЖ корхонаси билан шартнома расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу заводда техник диагностика ўтказиш ишлари режалаштирилган босим остида ишловчи ускуналарнинг 80 таси “Путур етказмасдан нуқсон аниқлаш лаборатория”сида техник диагностикадан ўтказилди.

Булардан ташқари, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси қурилмаларидаги 79 та ҳамда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси қурилмаларидаги мавжуд 43 та босим остида ишловчи ускунани навбатдан ташқари тўлиқ техник диагностикадан ўтказилиши бўйича “O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ таркибидаги “DAESAN NDE INTERNATIONAL ENGINEERING” МЧЖ билан шартнома тузилди ва амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналарида ишлатилиб келаётган босим остида ишловчи ускуна ва жиҳозларнинг жами 944 тасида навбатдан ташқари техник диагностика ўтказиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 170 дан ортиғида техник диагностика ишлари амалга оширилди.

Тизимдаги бошқарма ва корхоналар бўйича бажариладиган ишлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош механика бўлими мутахассислари томонидан назоратга олинган бўлиб, кундалик бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар юритилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|