“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг энг қуйи поғонасида, қудуқларда энг асосий меҳнат билан шуғулланаётган кончиларнинг ойлиги қачон оширилади?

30 ноябрь куни АОКА пресс-холида ўтказилган матбуот анжуманида “O‘zbekiston 24” радиоканалининг Саноат-иқтисодиёт бўлими мудири Зарбиби Чориева томонидан берилган ушбу саволга “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев қуйидагича жавоб берди:

– Ҳурматли Президентимиз мени шу жойга раҳбарлик лавозимига тавсия берганларидан кейин биринчи бошлаган ишим вахта режимида ишлаётган ишчиларнинг шарт-шароитини ўрганиш бўлди. Уларнинг ойлик маошлари қанча? Яшаш шароити қанақа? Овқатлари қанақа? Шулар ўрганилди.

Шундан сўнг ишчиларнинг ойлик маошларини 30 фоиздан 46 фоизгача оширдик. Мен ҳар сафар ҳудудлардаги объектларимизга борганимда биринчи бўлиб конлардан иш бошлайман.

Пандемия даврида касалликни юқтириб олган ишчилар ва уларнинг оила аъзоларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳисобидан даволаш тизими йўлга қўйилган. Бу борада тегишли тиббиёт муассасалари билан шартномалар тузилган ва уларга бир бемор учун кунлик кетадиган харажатлар қоплаб берилмоқда.

Бу борада мен ўйлайманки, раҳбардан эшитгандан кўра, журналистларнинг ўзлари ҳудудлардаги объектларга бориб, ишчиларнинг шароитларини ўз кўзлари билан кўрганлари маъқул бўлади. Бунинг учун биз шароитларни яратиб берамиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|