“Ўзбекнефтгаз” АЖ ёшлар етакчиси ва координаторлари Газлидаги нефть ва газ қазиб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда “Бухоро НҚИЗ” ёшлари иштирокида корхона фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда тажриба алмашиниш мақсадида Газли НГҚЧБдаги “Учқир” мажмуасига ташриф буюришди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва “Учқир” газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш мажмуаси Бухоро вилоятида жойлашган бўлиб, бугунги кунда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида комплексда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ёшлар етакчиси ҳамда координаторлари, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ёшлар иштирокида корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишди.

Шунингдек, тизимдаги корхона ёшлари ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари якунланаётган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги "Газли” газни қайта ишлаш заводида пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳаси ҳамда бошқармада Сиқув компрессор станцияси ва олтингугуртдан тозалаш қурилмасининг 6-тармоғи ишга туширилиши олди, тантанали очилиш маросимига тайёргарлик жараёнларида кўмаклашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|