“Ўзбекнефтгаз”: Покистоннинг “AKD Group” компанияси билан экспорт бўйича келишувларга эришилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 11 февраль куни “Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Покистоннинг “AKD Group” молиявий конгломерати вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Покистоннинг “AKD Group” йирик инвестиция корпорациясига 1973 йилда асос солинган. Ҳозирда ушбу компания кўчмас мулк, воситачилик ва молиявий хизматлар, табиий ресурсларни қазиб олиш ва ахборот-коммуникация технологиялари каби соҳаларда фаолият кўрсатмоқда.

Учрашув давомида хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон Республикаси нефть ва газ саноатида олиб борилаётган трансформацион ислоҳотлар ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳозирги фаолияти ва истиқболдаги режалари билан танишишди.

Ўз навбатида, “AKD Group” корпорацияси Покистонга нефть ва газ маҳсулотларини етказиб беришни “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда ташкил этиш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди. Бу шубҳасиз, нефть маҳсулотларини чет элга экспорт қилиш ҳажмини оширишни таъминлайди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар “AKD Group” ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўртасида экспорт масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|