“Ўзбекнефтгаз”: 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Марказий аппарати ва тизимида фаолият юритадиган барча хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси ташаббуси билан Жамиятнинг Бирлашган касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган байрам хотин-қизларга баҳорий кайфият улашди.

Байрам муносабати билан нефть ва газ соҳасида ўзининг фаоллигини намойиш қилган, тизим ривожи учун салмоқли ҳисса қўшган ҳамда ҳамкасбларига ўрнак бўла олган аёллар тақдирланишди.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви томонидан барча аёлларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида, соҳа тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга эканлиги, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси, эзгулик ва фидойилик рамзи эканлиги таъкидланиб, табрик сўзлари айтилди.

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан йиғилган соҳа хотин-қизларига 2021 йилда кенг имкониятлар яратилиши, уларнинг спорт билан шуғулланишлари, тарихий обидаларга ташрифларини ташкиллаштирилиши ва ўзаро тенг имкониятлар берилиши айтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз навбатида нафақат соҳа вакилларини, балки мамлакатимизнинг барча хотин-қизларини байрам билан муборакбод этади.

ФОТОЛАВҲА

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|